Ушбу мақолада ёшлар муаммосига доир давлат сиёсати ва шу муносабат билан амалга оширилаётган ўзига хос ўзгаришлар асосида ижобий ишлар қилинаётгани очиб берилган. Ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қуватлаш, миллий ғурур ва Ватанга садоқат туйғуларини шакллантиришга қаратилган тадбирларни ўтказиш, бозор иқтисодиёти қонунлари асосида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, улар учун янги иш ўринлари ташкил этиш, олий маълумот олишлари учун грантлар ажратиш, республикамиздаги иқтидорли ёшларни рағбатлантиришни тарғиб қилиш масалалари ёритилган.